#

Коворкингда ўқиш

Коворкинг бу шунчаки тренд эмас, балки доимий ўрганиш, ўсиш ва тадбиркорлик доирасини кенгайтириш учун энг самарали воситалардан бири. 

Дунё шунчалик тез ўзгаряптики, биз унинг орқасидан янги билимларни эгаллашга улгурмаяпмиз. Коворкингда сиз иш жараёнидан узулмаган ҳолда ўқишингиз мумкин. Маҳорат дарслари, семинарлар, тренинглар, тезлаштирилган дастурлар – буларнинг барчаси сизнинг ихтиёрингизда. 

Бунинг учун сиз тадбирларда иштирок этиш, ментор ва эдвайзерлардан зарур маслаҳатларни олиш имкониятини берувчи ўзингизга қулай тарифни танлашингиз лозим. 

Groundzero коворкингида маслакдошларингиз билан бирга ўқинг, ўсинг ва янгиликлар яратинг!